Сирдарёда учтали эгизаклар дунёга келди

тройняшки
Фото: Минздрав

Жиззах вилоятининг Фориш туманида яшовчи Анорхол ва Умид Исроиловлар оиласида тўрт нафар қиз фарзанддан кейин ўғил туғилиши кутилаётган эди.

Яқинда аёл бирданига учта: икки қиз ва бир ўғил фарзандни дунёга келтирди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

Аёл фарзандларини Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида дунёга келтирди.

Қизлар 1,9 кг ва 2,4 кг, ўғил эса 2,1 кг вазнда туғилган.

Аёл жарроҳлик аралашувисиз, ўзи туққан. Она ва чақалоқларнинг умумий аҳволи қониқарли. Улар шифокорлар назорати остида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.