Skype Ўзбекистонда ишлай бошлади

Источник: unsplash.com

Ўзбекистонда Skype мессенжер фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг матбуот котиби Шерзод Ахматов UzNews.uz мухбирига хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Skype кеча, 25 март куни шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестридан чиқариб ташланган.

Яқин кунларда блокировка қилинган Twitter, TikTok, “ВКонтакте” ва WeChat  каби бошқа ижтимоий тармоқлар бўйича чекловлар ҳам олиб ташланиши кутилмоқда . Айни пайтда ушбу иловалар шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунбузарлар реестридан ўрин олган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.