Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 2023 йилда 1008 та тиббий муассасада қуёш панеллари ўрнатилади

Источник: Минэнерго

Cоғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов  бугун бўлиб ўтган вазирлик Ҳайъат йиғилишида тиббиёт муассасаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жами 437 та дизель генератори харид қилинганини маълум қилди. Уларнинг барчаси январь-февраль ойларида жойларга етказиб берилади, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, 2022-2023 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимидаги 1 540 та тиббиёт муассасасига муқобил энергия манбаларини ўрнатиш белгиланган.

Ҳозир 107 та тиббиёт муассасасига 124 кВт. қувватга эга қуёш панеллари, 4 400 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилган.

Бундан ташқари, вазирликнинг маъмурий биносига 100 кВт. қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.