Собиқ ҳоким ноқонуний сотилаётган ер майдонига аралашган

Фото: bviib.uz

Гулистон шаҳрида яшовчи, 1964 ва 1976 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Гулистон тумани ҳокимияти захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллар талаб қилишган

Хабарга кўра, “жиноятчилар ушбу ер майдонида кўп қаватли уй-жой қуриш учун мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ҳам ваъда қилишган”.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 50 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланган. 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга 2018 – 2021 йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор эканлиги аниқланган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.