Нарпай туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар ушланди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олган ва қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни фуқаро З.И.га 2 000 АҚШ доллари ва 180 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар