Солиқ қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жавобгарликлар учун жарима миқдори 50 бараварга камайтирилмоқда
Олий Мажлис қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1 моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Унга кўра, янги таҳрирдаги Конституцияда жазолар мутаносиблиги принципи акс эттирилиши туфайли солиқ қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жавобгарликларни янада либераллаштириш зарурияти юзага келганлиги учун қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича жарима миқдори 50 бараварга камайтирилмоқда.
Яъни, эндиликда фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш ҳамда товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиб-қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик молиявий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шарҳлар