Сўнги 7 йилликда Россия фуқаролигини олганлар 22 ноябрга қадар қасомёд қилишмаса, ундан айрилади
2024 йил 22 ноябрь куни Россия Федерацияси фуқаролигини қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарилган шахслар учун Россия Федерацияси фуқароси сифатида Қасамёд қабул қилиш муддати якунланади. Россия Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Ушбу қарор аввал амал қилган 2002 йил 31 майдаги 62-ФЗ-сонли «Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида»ги Федерал қонунга мувофиқ қабул қилинган.
2024 йил 23 ноябрдан бошлаб, қасомёд қилмаган шахслар Россия фуқаролигини олмаган деб ҳисобланади ва уларнинг фуқароликни қабул қилиш ҳақидаги қарорлари бекор қилинади.
Мазкур нормалар Россия Федерацияси Президентининг 2023 йил 22 ноябрдаги 889-сонли «Россия Федерацияси фуқаролиги масалалари» тўғрисидаги Фармонининг 3-бандида белгиланган.
Россия Федерацияси фуқаролигини Қасамёд қабул қилиш мажбурияти жорий этилган санадан (2017 йил 1 сентябрь) олдин олган ёки фуқароликни қабул қилиш пайтида Қасамёддан озод қилинган шахсларга ушбу қоидалар тааллуқли эмас.
Шарҳлар