«Спутник V» вакцинаси келаси ҳафтадан Олмалиқда ишлаб чиқарила бошлайди

Источник: Ведомости

Россиянинг “Спутник V” вакцинаси келаси ҳафтадан Олмалиқдаги ишлаб чиқариш қувватларида ишлаб чиқарила бошланади. Режалаштирилаётган дастлабки ҳажм – ойига 2 млн доза. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев корхонани ишга тушириш пайтида маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.

Давлат раҳбари ЖССТ маълумотларини келтиради, уларга кўра инсоният яна камида 10 йил давомида пандемия шароитида яшашига тўғри келиши мумкин. Бундай шароитларда ҳар бир киши йилига 2 маротаба вакцина олишга мажбур бўлади.

“Пандемиядан қутилишнинг ягона йўли – бу вакцина олишдир. Вакцина олган беморлар касаликка чалинса ҳам 3-4 кунда тузалиб кетмоқда. Вакцина олмаганлар – оғир аҳволда узоқ вақт даволанишга мажбур бўлишмоқда”, – дейди президент

Вакцина «Жўрабек Лабараториес» компаниясининг қувватларида ишлаб чиқарилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.