Қашқадарёдаги “Толимаржон” иссиқлик электр станциясида носозлик юзага келди
Соат 14:45 да Қашқадарё вилоятидаги “Толимаржон” иссиқлик электр станциясининг 2 та буғ-газ қурилмасида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Жиззах вилоятларининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда қисқа муддатли узилишлар кузатилган.
Соат 15:10 да, 25 дақиқада юқоридаги барча истеъмолчилар захира манбалар ёрдамида электр энергияси билан тўлиқ таъминланган.
Ҳозирги вақтда мазкур станциянинг махсус бригадаси томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар