«Стихия» фестивали қандай ўтди
«Стихия» электрон мусиқа ва санъат фестивали Ўзбекистонда бешинчи бор ўтказилди. Бу сафар у манзилини ўзгартириб, анъанага кўра Орол денгизи ёнида эмас, балки Бухоро яқинидаги Тўдакўл кўли атрофида ўтди. Anhor.uz фестиваль қандай ўтганини тақдим этади.
Фестиваль ўзбек созандалари ва санъат арбобларини ривожлантиришга қаратилган. Фестивалда турли инсталляциялар намойиш этилди, фестиваль ҳудудида турли соч турмакларини қилиш, татуировка қилиш, апсайклинг буюмларни сотиб олиш, воркшопда қатнашиш ва чиқиндилардан фойдали нарсалар ясаш мумкин эди.
Фестивалнинг асосий мақсадларидан бири аҳолини атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоқадор қилишдан иборат бўлди. Фестиваль ҳудудида пластик, қоғоз, озиқ-овқат ва аралаш чиқиндилар учун қутилар ташкил этилди. Qizlar ташкилоти дарахтзор кўринишидаги инсталлацияни яратди, ундаги “дарахт”ларнинг шохларига пластик ва алюминий идишлар, шунингдек, полиэтилен пакетлар осилди.
Матн – Мила Аксёнова
Фото – Мила Аксёнова, Дана Опарина
Шарҳлар