Стратегик ислоҳотлар агентлиги раҳбарининг барча ўринбосарлари ишдан бўшатилди (тўлдирилди)

Стол с документами
Источник: NOVA 24

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг барча ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Бу ҳақда “Фергана” нашри ҳукумат қарорига таянган ҳолда ёзади.

Рустамхон Азизов, Азиз Гафуров ва Алексей Сим ўз лавозимларидан маҳрум бўлишди. Истеъфо сабаби ҳақида маълумот берилмаган.

Сентябрь ойида Стратегик ривожланиш агентлиги Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига айлантирилганди. Ташкилотнинг вазифалари қаторига, хусусан, ислоҳ қилинган йўналишлар ва тармоқлар бўйича иш режаларини тайёрлаш, лойиҳа гуруҳлари (офисларини) шакллантириш, консалтинг ташкилотларини жалб қилган ҳолда соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш бўйича техник шартлар ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш киради.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Президентининг фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Агентлик сайтининг «Менежмент» рукнида фақат бош директор – Шуҳрат Вафоев кўрсатилган.

Агентликнинг маълум қилишича, 2022 йил 3 февралдаги 56-сонли ВМҚга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчилар тайинланган.

“Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 08 сентябрдаги ПФ-216-сонли фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилган.

Янги ташкил этилган Стратегик ислоҳотлар агентлигида лавозимларга қайта тайинланиш  муносабати билан раҳбар ўринбосарлари илгари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.