Субсидия асосида тикув машиналари олиб беришдаги фирибгарлик холати тўхтатилди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.С. (муқаддам судланган) фуқаро Н.С.нинг ишончига кириб,  унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда танишлари ёрдамида 25 та тикув машинаси олиш учун субсидия ажратиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Бу хақда Департамент ахборот хизмати хабар беряпти.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.