Суд AutoTuninguz асосчисининг ўлимига сабабчи бўлган айбдорга нисбатан қарорни ўзгартирди
Тошкентда икки автомобиль пойгаси пайтида машина уриб кетиши натижасида ҳалок бўлган AvtoTuninguz асосчисининг иши бўйича апелляция суди бўлиб ўтди. Бу ҳақда суд қарорида сўз боради.
9 май куни Сирғали тумани Қумариқ кўчасида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлганди. Ҳайдовчилар пойга ўтказишга қарор қилиб, пойга пайтида улар бир одамни уриб юборишганди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамнинг ўлимига сабабчи бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
12 сентябрь куни жиноят иши Тошкент шаҳар судида апелляция тартибида кўриб чиқилди.
Суд қарорни ўзгартириб, жазодан 4 ой жазо муддатини чиқариб ташлади, қолган жазони 2 йил синов муддати билан шартли деб тан олди.
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у суд залида озод этилди.
Шарҳлар