SuisseSecrets халқаро текширувида ўзбекистонлик тўрт кишининг номи бор

Источник: OCCRP

Бугун OOCRP (Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази) ва 39 мамлакат журналистлари (48 ОАВ) Швейцариянинг Cредит Суиссе банки мижозлари ҳақида SuisseSecrets (“Credit Suisse сирлари”) халқаро текширувини эълон қилди. Бу ҳақда “Важные истории” ёзади.

Банкнинг таниқли мижозлари орасида журналистлар:

Арманистоннинг собиқ президенти Армен Саркисянни,

Боку мэри Элдор Азизовни,

– энг йирик украин контрабандачиларидан бирини,

– ва бошқаларни топишган

Бу қандай текширув?

SuisseSecrets  (“Credit Suisse сирлари”) – 100 миллиард доллардан ортиқ активларга эга бўлган 18 000 та банк ҳисоблари ёзувларининг ошкор этилиши. Текширув Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги аноним манба Süddeutsche Zeitung журналистларига берган маълумотларга асосланади.

Credit Suisse Group – бу бутун дунё бўйлаб мижозларга маслаҳат берадиган етакчи молиявий хизматлар компанияси ҳисобланади. SuisseSecrets сўнгги йилларда банк халқаро текширувларда биринчи марта қатнашаётгани йўқ. Масалан, Панама архивларидан Credit Suisse мижозларга солиқ тўлашдан бўйин товлашда ёрдам бериш учун офшор тузилмалардан фойдаланган бўлиши мумкинлигини маълум бўлди.

Бу рўйхатда Ўзбекистондан кимлар жой олган?

Гулруҳ Тиллаева “Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримовага уйланган Тимур Тиллаевнинг холаси. Тиллаева Credit Suisse даги ҳисобини, ОАВ маълумотларига кўра, ўзининг эри ва Тиллаев манфаати учун Марказий Осиёдаги энг йирик “Абу Сахий” савдо марказларидан бирини бошқарган Никита Калиниченко билан баҳам кўради”, — деб ёзади текширувчилар.

Унинг ҳисобидаги максимал баланс 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Саодат Нарзиева –  тиббиёт соҳасида ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга акушер-гинеколог. Лекин Нарзиеванинг ҳисоб рақамларидаги пуллар ишдан тушган даромадлар ҳисобига эмас. Унинг ҳисоб-варақларидаги максимал баланс 2 миллиард АҚШ долларидан ошади. Унинг акаси мультимиллиардер, асли ўзбекистонлик, россиялик олигарх Алишер Усмонов. У телекоммуникация ва тоғ-кон саноати, шунингдек, ОАВдаги компанияларга эгалик қилади”, – деб қайд этади текширувчилар.

Игорь Шепелев – 1998 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби лавозимида ишлаган.

Шепелев 2005 йилда Президент Ислом Каримов томонидан “Миллий манфаатлар ҳимоясидаги жасорати учун” “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Буйруқда у Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида қайд этилган. Унинг хизматдаги иши ҳақида бошқа ҳеч нарса маълум эмас.

2006 йилдан 2014 йилгача унинг ҳисоб-варақларидаги максимал қолдиқ 3 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилган.

Раъно Раматова Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг рафиқаси.

“Ҳисоб қайдномаси учун ишончнома унинг қизига ва йирик конгломерат Orient Group ҳаммуассисига тегишли эди. Раматова ўзининг оффшор ширкатида пул ювиш бўйича текширув ўтказилаётганини билиб қолиб, Credit Suisse ҳисобини ёпган”, — дейилади текширувчилар баёнотида.

2010-2015 йилларда унинг ҳисобидаги максимал баланс 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.