Сурхондарё вилоятида 109 та қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесиб ташланган

Источник: пресс-служба Госкомэкологии

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида дарахтлар оммавий кесилгани ҳақидаги маълумот тарқалди. Воқеа жойига экологлар етиб келди. Маълум бўлишича, Денов туман автомобиль йўлларидан фойдаланиш унитар корхонасининг участка бўлими бошлиғи ўзбошимчалик билан 109 туп қимматбаҳо дарахтни рухсатномасиз кесиб ташлаган, деб ёзади UzNews нашри.

Қонунбузарга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, БҲМнинг 10 баробари миқдорида (2,4 млн сўм) жаримага тортилди. Шунингдек, ўсимлик дунёсига 329 млн 157 минг 500 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Шу билан бирга, “Денов туман йўллардан фойдаланиш” УКга ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 донадан, яъни 10 минг 900 дона қимматбаҳо дарахт кўчатлари экиш ва 3 йил давомида экилган кўчатларни парвариш қилиш ҳақида кўрсатма берилди. Ҳозирда жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни удириш чоралари кўрилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.