Сурхондарё вилоятида Афғонистоннинг ҳарбий самолёти ҳалокатга учради

Источник: Topnewsuz

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Афғонистон фарқлаш белгилари бўлган самолёт қулаб тушган. “Газета” нашрининг хабарига кўра, самолёт 15 август куни кечқурун қулаган. Нашр ҳарбий ҳаво кучлари формасидаги эркакка ёрдам кўрсатаётган тиббий ходимларнинг фотосуратларини чоп этди.

“Газета” нашри манбага таянган ҳолда маълум қилишича, тахминан самолётда бўлган икки нафар афғон ҳарбий хизматчиси ҳам Термиздаги касалхонага ётқизилган.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги Ўзбекистон мудофаа вазирлигига таянган ҳолда ушбу воқеа ўрганилаётганини ёзади. Reuters агентлиги эса изоҳ олиш учун Ўзбекистон ҳукумати билан боғлана олмаётганини билдирган.

Якшанба куни Ўзбекистон чегарани кесиб ўтган ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 84 нафар афғон аскари ҳақида ёзганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.