Bo'limsiz

Сурхондарё вилоятида археологик ёдгорликнинг бир қисми йўқ қилингани маълум бўлди

Фото: CentralAsia.media

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида деҳқон хўжаликларига ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш комиссияси томонидан I-XII асрларга оид археологик ёдгорлик мавжудлиги аниқланди. «Қорахон» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Марказтепа» (0,21 га) археологик ёдгорлиги қонун талабларига зид равишда фуқаро M.A.га боғдорчилик учун берилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

Натижада M.A. археологик майдоннинг 630 метр квадрат қисми вайрон қилинган. Объектга 13 млрд.сўм миқдорида зарар етказилгани қайд этилади.

Археологик ёдгорликни боғдорчиликка берган мансабдор шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Агар улар айбдор деб топилса, 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.