Сурхондарёда қидирув-қутқарув ишлари давомида иккита маҳаллий фуқаронинг жасади топилди

Источник: МЧС Узбекистана

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келгани ҳақида хабар беради.

Hodisa oqibatida Уўун туманининг “Хурсан” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ва у боқиб юрган чорва ҳамда ушбу ҳудудда ўзининг “Нехиа” русмли автомашинасида бўлган Узун тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони ҳам сел оқимлари оқизиб кетган. Чўпон қутилиб қолган.

Кейинчалик вазирлик ФВВ қутқарувчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан олиб борилган қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш жарёнида автомобиль ва бир нафар фуқаро “Тўпаланг” дарёси ўзанидан топилганини хабар берди. Ушбу жойдан тахминан 5 км пастроқ ҳудудда эса иккинчи фуқаронинг жасади ҳам топилган.

Воқеа жойида вилоят ҳокими, ФВБ қутқарувчилари, Миллий Гвардия, Ички ишлар ва тегишли хизматлар ходимлари, шунингдек 70 нафар маҳаллий аҳоли қидирув-қутқарув ва сел оқибатларини бартараф этиш ишларини давом эттирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.