Сурхондарёда мактаб ўқитувчисини калтаклаган фуқаро ҳибсга олинди

Фото: хокимият Сурхандарьинской области

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари Сариосиё туманидаги 28-мактаб директори Умида Турсуновани калтаклашда гумон қилинган шахсни қўлга олди, дея хабар беради вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.

Вилоят прокуратураси аввалроқ хабар берганидек, ўқитувчининг турмуш ўртоғи бўлган эркак директорни “иш вақтини асоссиз равишда қисқартиргани” учун калтаклаган ва унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси иккинчи қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) ва 227-моддаси учинчи қисми «д» банди (Жамоатчилик вакилига ёки бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Вилоят ҳокимлигининг маълумотларига кўра, гумондор ҳибсга олинган. Ҳибсга олиш акс этган видео «Ҳокимият» каналида эълон қилинган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага нисбатан ҳимоя ордери берилган. У даволаниш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ўтказилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.