Сурхондарёда Nexia автомобили бетон тўсиққа бориб урилди, ҳалок бўлганлар бор

авария
Фото: t.me/surxonypx

27 март куни соат 15:40 ларда Сариосиё туманидаги 4R-107 автомобиль йўлининг 21-километрида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Nexia русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган 41 ёшли аёл Сангардак – Денов йўналиши бўйлаб ҳаракатланган.

Қайд этилишича, у белгиланган тезликдан ошиб кетган, натижада қияликда бошқарувни йўқотган ва машинаси йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобилда ёнғин содир бўлган.

Автомашина ҳайдовчиси ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг яна бир фарзанди ва унинг яқин қариндоши ҳам оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.