Сурхондарёда шифокорни калтаклаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Источник: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманида шифокорнинг калтаклангани акс этган видео тарқалди, деб  ёзади UzNews нашри.

Сурхондарё вилояти ИИБ 9 январь куни тахминан соат 14:30 ларда шифокор ва фуқаро ўртасида жанжал келиб чиқиб, эркак киши шифокорни ургани ва натижада тиббиёт муассасаси ходими ерга йиқилиб тушгани ҳақида маълум қилди.

Тиббий кўрик шифокор енгил тан жароҳати олганини кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  хабар беришича , эркаклар ўртасидаги можаро шахсий масала юзасидан келиб чиққан ва муштлашувга айланган.

Шифокорга буруннинг ёпиқ синиши, ўнг кўз косасининг контузияси ва ўнг тарафдаги жағнинг лат ейиши ташхиси қўйилган. Унинг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.