Тақиқланган диний материалларни тарқатганлик учун 19 ёшли йигит жазога тортилди

Источник: Верховный суд

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида тақиқланган диний мавзудаги материалларни тарқатган 19 ёшли йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея хабар беради Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ўзининг Telegram каналида.

Судланувчи ўзининг телефонида 2020 йилнинг март ойидан буён мунтазам равишда Telegram мессенжери орқали Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган турли ақидапарастлик ғоялари мавжуд маълумотлар билан танишиб келган. Шундан сўнг, 58 нафар ўзига яқин танишлари ва бошқа шахсларни ўзининг шахсий Telegram-каналига қўшиб турли хил диний мазмундаги материалларни жойлаштириб, муҳокама қилиб келган. Суд залида у қилган ишларидан пушаймонлигини билдириб, кечириб сўради.

Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмагани, судланувчининг оилавий ҳолати ҳамда маҳалладан берилган кафолат хати инобатга олиниб, йигитга Жиноят кодексининг 244−1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.