Тахмина Икромова Гран-прида олтин медални қўлга киритди

гимнастка
Фото: Olympic

Ўзбекистон вакили Тахмина Икромова Францияда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича Гран-прида олтин медални қўлга киритди, деб хабар берди Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати.

Икромова кўпкураш дастурида 128,750 балл тўплаган ҳолда алоҳида ажралиб турган. Қуйида ғолиблар рўйхати келтирилган:

Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – олтин медал;
Ҳелен Карбанов (Франция) – кумуш медал;
Екатерина Веденеева (Словения) – бронза медали.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.