«Таълим сифатини ошириш учун ўқув дастурлари янгиланади» – Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Наманганда Президент раислигида ўтаётган йиғилишда, вилоятда 6 та давлат ва 3 та хусусий олийгоҳ борлиги ҳақида тўхталинган. Улар ичида етакчи бўлган Наманган университетида ўзгариш қилиш вақти келгани таъкидланган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби хабар қилмоқда.

«Университетдаги 71 та таълим йўналиши 56 тага камайтирилиб, янги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. Таълим сифатини ошириш учун ўқув дастурлари янгиланади», – дейилган хабарда.

Олийгоҳлардаги 65 минг талабадан 32 минги бошқа вилоятдан келиб ўқишини инобатга олиб, олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналарини ташкил этиш топширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.