Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми кенгаймоқда
2024 йилнинг январь ойида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 1 413,2 миллиард сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,6 фоизини ташкил этган.
“Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 22,2 фоизга ўсган”, – дейилади хабарда.
Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, 2024 йилнинг январь ойида уларнинг улуши 55,4 фоизни ташкил этган.
Улашиш:
Шарҳлар