Умумий ўрта таълим ташкилотларида қанча ўқитувчилар фаолият юритмоқда

Фото: aniq.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар сони ўриндошларсиз 547,7 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.