Тамакининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини олдини олиш режаси қандай муҳокама қилинмоқда

Фото: rawpixel.com

Турли мамлакатларда тиббий ҳамжамият ва ҳукумат органлари томонидан қилинган саъй-ҳаракатларга қарамай, кашандалик ҳали ҳам инсоният учун энг жиддий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бир томондан у инсон саломатлигига зарар етказса, иккинчи томондан тамаки маҳсулотларини сотишдан давлатлар бюджетига солиқ шаклида катта маблағлар келиб тушмоқда. Марказий Осиё давлатлари учун мазкур бюджет тушумлари иқтисодий барқарорлик нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Сигареталар контрабандасига оид ўндан ортиқ мақола чоп этган Anhor.uz сайти муҳарририяти томонидан ушбу масалани ўрганиш шуни кўрсатдики, сигареталар нархининг ошиши контрабанда ва контрафакт маҳсулотларга талабнинг ошишига олиб келадики, бу давлат бюджетига зарар етказишдан ташқари, одамлар саломатлигига хавф туғдиради.

Қуйида халқаро ташкилотларнинг МДҲ давлатларига босими ҳақида эълон қилинган мақолада Европа стандартларини бажаришнинг иқтисодий муаммолари кўрсатилган. Бироқ, муаммонинг контрабанда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳаракатларидан ҳимояланган айрим гуруҳлар учун фойдали бўлган бошқа жиноий жиҳати ҳам бор.

11 май куни МДҲнинг Минскдаги бош қароргоҳида экспертлар гуруҳининг қўшимча йиғилиши бўлиб ўтади. Ҳамдўстлик давлатлари томонидан тамакининг аҳоли саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режаси лойиҳасини якунлаш ва тасдиқлаш мажлиснинг асосий мавзулардан бири бўлади.

Ҳужжат 2017-йилдан бери муҳокама қилиниб келинмоқда ва МДҲнинг тамаки тўғрисидаги намунавий қонуни мисолида бўлгани каби (намунавий қонун – намунавий нормаларни ўз ичига олган ва қонунчилик учун норматив йўналишни назарда тутадиган тавсия характеридаги қонун ҳужжатлари, – таҳр. эслатмаси) парламентарийларнинг кўплаб шарҳлари туфайли келишилмасдан қолмоқда.

МДҲ Ижроия қўмитаси таклиф этилаётган режа бўйича мамлакатларнинг изоҳларини кутмоқда. Шу билан бирга, бир қатор хабардор манбаларга кўра, аксарият мамлакатларда у ҳеч қачон маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирликларидан ташқарида тасдиқлаш учун юборилмаган ёки ишлаб чиқишда иштирок этувчи идоралар даражасида мувофиқлаштирилмаганки, бу унинг Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукуматлари учун долзарблигини самарали баҳолашга зид келади.

Ҳужжатлар устида иш бошланганидан бери сигарет ишлаб чиқаришда техник ўзгартиришлар энг кескин ва асосий масалалар бўлиб қолмоқда. Улар, жумладан, Евроосиё маконида мавжуд бўлмаган компонентлар ва технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади. Бундай таклифлар, масалан, ЖССТнинг Тамаки назорати бўйича Доиравий конвенциясида мавжуд бўлиб, Ҳамдўстлик мамлакатлари томонидан амалга ошириш учун ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси (EМБ) томонидан таклиф этилади.

Илгари, тамакига қарши миллий қонунчиликни ишлаб чиқиш доирасида бир қатор чора-тадбирлар, жумладан, сигареталар учун ўз-ўзидан ўчадиган қоғозни жорий этиш аллақачон иқтисодий жиҳатдан фойдасиз деб рад этилган эди. Мисол учун, ўз-ўзидан ўчадиган қоғоз, мутахассисларнинг фикрига кўра, фақат Испания, Австрия ва Хитойда ишлаб чиқарилади. Уни ишлатиш қиймати оддий қоғоздан тахминан беш баравар юқори ва саноат учун технологик харажатлар фақат Россиянинг ўзидагина инновациялар жорий этилганида, йилига 100 миллиард рублдан ошади.

Бундай кескин ўтиш Ҳамдўстлик мамлакатлари истеъмолчилари учун тамаки маҳсулотлари нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин, бу Евроосиё минтақасида солиқларни уйғунлаштириш бўйича жорий ҳаракатларга тўғридан-тўғри зид келади ва миллий иқтисодиётлар учун муҳим беқарорлик омилига айланиши мумкин.

Аввалроқ ЖССТ Европа минтақавий бюросининг бевосита иштирокида “Рақамли саломатлик тўғрисида”ги намунавий қонун қабул қилинган, мувофиқлаштириш босқичида эса бошқа қатор намунавий қонунлар ҳам турибди. Бундай ташаббусларни кўриб чиқишнинг бориши ва моҳиятини аҳолини тамаки тутунидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси мисолида ҳам баҳолаш мумкин.

ЖССТнинг европалик вакилларидан иборат  муаллифлар мақсадига кўра, ушбу намунавий қонун МДҲ давлатларининг миллий қонунчилигига ҳали киритилмаган Тамаки назорати бўйича доиравий конвенциянинг (ЖССТ ТНДК) барча чораларини, шунингдек уларга кўра халқаро битим тарафлари ўртасида муросага эришилмаган бир қатор бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Қонун лойиҳаси бир неча йиллардан бери кўриб чиқилмоқда ва шу вақт ичида россиялик, белорусиялик, қозоғистонлик, қирғизистонлик ва бошқа парламентарийлар томонидан жиддий танқидларга учраган. Хусусан, таклифларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги, амалдаги механизмларга, жумладан, солиққа тортиш механизмларига мос келмаслиги таъкидланди. Айрим ҳолларда мамлакатларда қабул қилинган ҳуқуқ нормаларига асосий зиддият ҳам қайд этилган.

Шунга қарамай, ЖССТ Европа бюроси ҳамдўстлик мамлакатлари парламентарийларининг ҳам, МДҲ мамлакатлари Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) доимий қўмиталарининг изоҳларини кўпинча эътиборсиз қолдириб, ҳужжат устида ишлашда давом этмоқда.

Олдинроқ, МДҲ ПА йиғилишида мазкур намунавий қонун муаллифлари ва якуний манфаатдор томонлари масаласи яна бир бор кўтарилган эди. Грузиядан (2009 йилда МДҲни тарк этган давлат) ЖССТ/ЕМБ вакили яна бир бор муаллифлар “ЖССТнинг юқори малакали юристлари” деб атади. Парламент аъзолари, ўз навбатида, тақдим этилган ҳужжат бўйича яна бир бор келишувга эришишмади ва қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юбордилар.

Ҳамдўстлик Бош котиби Сергей Лебедев аввалроқ таъкидлаганидек, МДҲ давлатлари Ҳамдўстлик манфаатлари ва миллий манфаатларини ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг босим кўрсатишга уринишларидан ҳимоя қилиш учун халқаро майдондаги фаолиятини мувофиқлаштириши ва уйғунлаштириши зарур.

Босим кучайиб бораётган бир шароитда МДҲ, ЕОИИ ва ШҲТ каби майдончалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик миллий иқтисодиётлар салоҳиятини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга ёрдам беради.

11 май куни бўлиб ўтадиган тадбирда ушбу оқилона тенденцияни давом эттириш, шу орқали МДҲ Бош котибининг интеграция платформаларида Евроосиё мамлакатлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун бирлашишга чақирувини амалда рўёбга чиқариш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда, халқаро ташкилотлар манфаатлари Евроосиёдаги интеграция жараёнларининг суръатини белгилаш ва йўналишларини белгилашда, шунингдек, ҳамкорликка Евроосиё мамлакатларининг иқтисодий фойдасига бевосита зид бўлган ёндашувларни мажбуран қабул қилдиришда давом этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.