Танзила Нарбаева Нью-Йоркга ташриф буюрди

Фото: Сенат матбуот хизмати

Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева Нью-Йорк шаҳрида “БМТ-Аёллар” тузилмаси директори Сима Сами Бахус билан учрашди, деб хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.

Учрашувда Ўзбекистон ва “БМТ-Аёллар” тузилмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ушбу ташкилотнинг мамлакатдаги фаолиятини янада фаоллаштириш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинган.

“БМТ-Аёллар ташкилоти Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкор деб билади ва биз мамлакатдаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳамда БРМни амалга оширишда фаол ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлашда эришган сезиларли ютуқларни ҳисобга олиб, мамлакатингизни минтақа давлатлари орасида гендер масалаларини ишлаб чиқишда боғловчи рол ўйнаши мумкин бўлган кўприк сифатида кўрамиз”, – деган “БМТ-Аёллар” тузилмаси директори Сима Сами Бахус.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ва “БМТ-аёллар” тузилмаси билан амалий лойиҳаларни татбиқ этган ҳолда ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.