“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида овоз бериш бошланди
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Қуйидаги усуллардан бири орқали:
— “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
— порталнинг мобил иловаси (Аndroid ва iОS);
— Телеграмдаги расмий бот ёрдамида овоз бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Олий Мажлис Сенати кенгаши қарори еълон қилинган эди.
Унга кўра, овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топганда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилади.
Мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида овоз бериш босқичи муддати 10 кунга камайтирилади. Шунингдек, сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
Шарҳлар