Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон бош вазири билан учрашди

Фото: “Дунё” АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация кеча, 8 май куни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

ТИВ маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг улкан истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.