Ташқи савдода Ўзбекистоннинг топ 10 ҳамкори кимлар
2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,2 млрд АҚШ долларига етди, – деб ёзмоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, “Республиканинг ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой 1,1 млрд АҚШ доллар билан 1-ўринда, Россия 767 млн билан 2 ва Қозоғистон 271,2 млн АҚШ долларлик кўрсатгич билан 3-ўринда турибди”.
Шунингдек, кейнги топ ҳамкор мамлатаклар қаторига 213,9 млн билан Туркия, 180,2 млн билан Корея, 96,3 млн кўрсатгич билан Германия , 90,3 млн.лик савдо билан Япония, Франция 78,3 млн, Ҳиндистон 67,6 млн ҳамда Чехия 64 млнлик кўрсатгич билан киритилган.
Улашиш:
Шарҳлар