Телеграмингизга “иккинчи фойдаланувчи” уланиб олмаганми
Телеграмда “иккинчи фойдаланувчи” сифатида уланиб олган “товламачи” қўлга олинган. Андижон вилоятида яшовчи Ж.Д. мурожаат қилиб, ўзининг уятли расмларини телеграм мессенжерида тарқатиб юбормаслик эвазига номаълум шахс томонидан 17 млн сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи Р.О. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.О., жабрланувчи J.D.ning аввал фойдаланувида бўлган аммо, ҳозирда телеграми фаол бўлган телефон рақамини сотиб олган ва телеграм аккаунтига яширин тарзда иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олиб, 17 млн сўм пулларни ўтказиб бермаса аккаунтдаги мавжуд расмларини тарқатиб юбориш билан қўрқитганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан R.O.ga нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!
Шарҳлар