Telia компанияси Pandora Papers’нинг оффшор схемаларида мавжуд
Халқаро журналистлар-терговчилар консорциуми, The Guardian ва BBC Panorama оффшор схемаларга, яъни Pandora Papers’га бағишланган қатор ҳужжатларни чоп этди. 650 дан ортиқ журналист ўттизта ҳозирги ва собиқ давлат раҳбари ҳамда уч юздан ортиқ амалдорларнинг номи мавжуд бўлган миллионлаб файлларни ўрганди. Шунингдек ушбу ҳужжатларда Telia ва Гулнора Каримованинг номи ҳам бор.
Хусусан, 61 ёшли Муҳаммад Амерси – 2007-2013 йилларда Telia компаниясида консультант бўлиб ишлаган корпоратив ҳуқуқшунос. Ҳужжатларга кўра у АҚШдаги суд жараёнида 965 млн долларга жаримага тортилган Швеция телекоммуникация компанияси учун “низоли битимлар” серияси устида ишлаган.
Жумладан, кейинчалик АҚШ томонидан коррупцион схемада қатнашганликда айбланган Бекзод Аҳмедов Амерси билан Ўзбекистонда фаолият юритишга рухсатнома олишга кўмаклашиш эвазига Telia томонидан Ucell акцияларининг 20%ни оффшор компаниядан сотиб олиниш режасини муҳокама қилган. Амерси кўмаклашгани учун ўзининг оффшор фирмасидан 500 минг доллар олган.
Хабарлардан бирида Telia раҳбари Амерсига қуйидагиларни ёзганини кўриш мумкин: «Мен кундалик музокараларда қатнашишни истамайман, шундай экан, сиз … буни уддалай оласиз». Амерси қуйидаги жавобни берган: «Албатта … розиман».
Внутренние электронные письма BBC кўрган Telia компаниясининг ички электрон хатлари Амерсини Гулнора Каримованинг Takilant оффшор компанияси билан боғлайди.
Амерсининг адвокатлари эса унга билдирилган айбловларни рад этмоқда.
Мавзу бўйича кўринг:
Шарҳлар