70 йил “темир ўпка” қурилмасида яшаган ҳуқуқшунос Пол Александер вафот этди
Фалажлик туфайли 70 йил умрини “темир ўпка” сунъий нафас олдириш қурилмасида ўтказган америкалик ҳуқуқшунос Пол Александер 78 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”.
Хайрия йиғиш платформаси — GoFundMe хабарига кўра, у 11 март куни Далласдаги касалхонада вафот этган, у ерга коронавирус туфайли ётқизилган эди.
Пол Александер 1952 йилда, 6 ёшида полиомиелит (болалар орқа мия фалажлиги)га чалинган. Унга трахеостомия амалиёти ўтказилган, сўнг “темир ўпка” қурилмасига жойлаштирилган. У герматик камера бўлиб, ўпкалардан ҳавони чиқариш ва киритиш учун босим кўтарилади ва пасайтирилади.
Пол Александер бир неча соат давомида қурилмасиз яшай оларди. 1978-йилда у Техас университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган, юриспруденция соҳасида доктор даражасини олган, сўнг адвокат бўлиб ишлаган. Сўнгги йилларда Пол Александер қурилмасиз нафас ололмай қолган. 2020 йилда у “темир ўпка” ёрдамида энг узоқ умр кўрган одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Ўша пайтлари у “Ит учун уч дақиқа. Темир ўпкада яшаётган одам ҳикояси” номли автобиографик китобини чиқарган.
Шарҳлар