«Термиз-Тошкент» поезди электр энергияси ўчиши сабабли 4 соат туриб қолди
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Термиз вокзалидан йўлга чиққан 79-сонли «Термиз-Тошкент» йўловчи поезди Жарқўрғон-Қумқўрғон ва Қумқўрғон-Бойсун участкаларида электр таъминотидаги узилиш туфайли тўхтаб қолган. Бу ҳақда Kun.uz нашри «Ўзтемирйўлйўловчи» нашрига асосланиб ёзади.
Поезд электр таъминоти қайта тикланмагунча 3 соат 40 дақиқа тўхтаб қолди, шу муносабат билан поезд Тошкент шаҳрига 2 соат 10 дақиқа кечикиб етиб келган.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.
Улашиш:
Шарҳлар