Термизда Афғонистонга импорт қилинадиган юклар транзити муҳокама қилинди
27 сентябрь куни Термиз шаҳрида Сурхондарё ва Балх вилоятлари ҳокимлари бошчилигида Ўзбекистон ва Афғонистон чегараолди ҳудудлари бошқарув идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларини транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беради.
«Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари – озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёқилғи хусусида борди. Учрашувда муҳокама этилган масалалар, жумладан Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар