Ўтган мавсумда етиштирилган сабзавотларнинг нархи янги мавсумникига қараганда анча арзон

Фото: Айсулу Турдигалиева/Anhor.uz

Вилоятларда ўтган мавсумда етиштирилган сабзавотларнинг ўртача нархи 2000-5000 сўмни ташкил қилади. Янги мавсумдаги сабзавотлар нархи эса 12 000 сўмгача туради.

Шакарнинг нархи Тошкентда 14 минг сўм, энг қиммати Жиззахда – 19 минг сўм. Мамлакатнинг барча ҳудудларида гуруч нархи 16-25 минг сўм атрофида.

Пахта ёғининг энг арзони Бухорода (15 минг сўм), энг қиммати Самарқанд, Термиз ва Жиззахда (20 минг сўм) қайд этилди.

Тухум нархи вилоятларда 1000 сўмдан 1800 сўмгача. Жорий ҳафтада мол гўшти 85 минг сўмдан ошмаган бўлса, қўй гўшти 95 минг сўмга етди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.