Titan Airways самолёти носозликлар сабабли Тошкентдан парвоз қила олмади

Самолёт G-EODS совершает посадку в аэропорту Станстед Лондона
Фото: FlightAware

Сешанба куни эрталаб Британиянинг Titan Airways авиакомпаниясининг А330−300 юк ташувчи самолёти (G-EODS) носозлик туфайли Тошкент аэропортидан Лондондаги Станстед аэропортига уча олмади. Бу ҳақда “Газета” нашри Uzbekistan Airports компаниясининг матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Носозлик соат 10:39 да самолёт AWC288 рейсини амалга ошириш учун 1-учиш-қўниш йўлагида турган пайтда аниқланган.

Самолётни 1-учиш-қўниш йўлагида шатакка олишга қарор қилинди. Учиш-қўниш йўлагини ушбу лайнер эгаллагани сабабли бир самолёт 2-йўлакка қўнди.

Аэропорт ёпилмади ва одатдагидек ишламоқда, дейилади матбуот хизмати хабарида. Самолёт тушдан кейин ҳавога кўтарилиши керак.

Қайд этамиз, Тошкентда кечаси кучли қор ёғиб, учиш-қўниш йўлакларини қордан тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда бир қатор рейслар бошқа йўналишлар орқали ҳаракатланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.