ТИВ: Хитой бундан кейин ҳам Марказий Осиё мамлакатларининг мустақиллиги ҳимоя қилинишини қўллаб-қувватлайди

Фото: Radio China International

Хитой Марказий Осиё давлатларини мустақиллик ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этади, – деди ушбу мамлакат ташқи ишлар вазирлиги Хитойнинг Франциядаги юқори мартабали вакили ушбу мамлакатларнинг суверенитетини шубҳа остига қўйганидан кейин. Бу ҳақда Reuters ёзади.

“Хитой, ҳар доимгидек, Марказий Осиё давлатларини миллий суверенитети, мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қатъий қўллаб-қувватлайди”, — деди Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ган.

Цин Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Сиан шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан келган ҳамкасблари билан учрашувда сўзлади, дейилади вазирлик баёнотида.

“Хитой Марказий Осиё давлатларининг миллий шароитларини инобатга олган ҳолда ўз ривожланиш йўлини танлашини қатъий қўллаб-қувватлайди”, – деди Цин. У бу мамлакатларнинг ички ишларига ҳар қандай ташқи аралашувга қарши эканини қўшимча қилди.

Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай 21 апрель куни француз телевидениесига берган интервьюсида Украина суверенитети, Россия томонидан ўтган йили босиб олинган ҳудуд ва бошқа бешта собиқ совет республикаси суверенитетини шубҳа остига қўйгани Европада дипломатик норозиликка сабаб бўлганди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Лунинг изоҳларидан ўзини узоқлаштирди, Хитойнинг Париждаги элчихонаси эса Лунинг изоҳлари “сиёсий декларация эмас, балки унинг шахсий қарашларининг ифодаси” – деган баёнотни берди.

“Иккала баёнот ҳам Европа Иттифоқи билан муносабатларда юзага келган кескинликни пасайтиришга уриниш бўлиб кўринди, шу билан бирга АҚШ Пекин ва Москва ўртасида кучайиб бораётган яқинликдан хавотир билдирди”, – деб ёзади Reuters.

Шунингдек Цин чоршанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида Марказий Осиёнинг бешта республикаси билан алоқалар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ваъда берди, дейилади вазирлик хабарида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.