Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Токиода иккинчи медални қўлга киритди
Токиодаги Паралимпия ўйинларида узунликка сакраш бўйича аёллар орасида (Т11 тоифаси) параатлетика бўйича чиқишлар якунланди. Унда ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова кумуш мудаль соҳибасига айланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар беради.
4.91 метр натижа билан Асила Мирзаëрова иккинчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон терма жамоасига яна бир медални келтирди.
Қайд этиб ўтамиз, Паралимпиаданинг биринчи кунида парасузувчи Ислом Асланов бронза медалини қўлга киритган эди.
Улашиш:
Шарҳлар