Тошкент аэропорти маҳаллий авиақатновларда учаётган фуқароларни огоҳлантирди

Foto: Uzairports

2024 йил 9 сентябрь куни Тошкент аэропортининг маҳаллий авиақатновлар терминалида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ўтказилиши муносабати билан қуйидаги рейслар Тошкент аэропортининг халқаро терминали орқали амалга оширилади:

Кетиш:
– Тошкент — Урганч йўналишида “Silk Avia”US801 парвози соат 18:00 да учади.
– Тошкент — Бухоро йўналишида “Silk Avia”US801 парвози соат 18:25 да учади.
– Тошкент — Термиз йўналишида “Silk Avia” US753 парвози соат 19:05 да учади.
– Тошкент — ​​Урганч йўналишида “Uzbekistan Airways” HY57 парвози соат 20:25 да учади.

Келиш:
– Нукус — Тошкент йўналишида “Uzbekistan Airways” HY20 парвози соат 17:20 да етиб келади.
– Наманган — Тошкент йўналишида “Silk Avia” US502 парвози соат 17:20 да етиб келади.
– Бухоро — Тошкент йўналишида “Silk Avia” US806 парвози соат 18:20 да етиб келади.
– Қўқон — Тошкент йўналишида “Silk Avia” US56 парвози соат 18:55 да етиб келади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.