Тошкент аэропортида юк аравалари етишмовчилиги кузатилмоқда

Источник: Uzbekistan Airports

Бугунги кунда Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари билан боглиқ муаммо кузатилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беради.

“Бу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таʼминлаб келган “Abadiya Trade” компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келган. Айни пайтда Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аеропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда”, – дейилади хабарда.

Яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади.

Uzbekistan Airports бошқарув компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди ва муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этишга ваъда беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.