Тошкент аэропортида такси хизматларини тақдим этиш учун ўтказилган тендер ғолиби ҳақида нималар маълум

Источник: Народное слово

Тошкент аэропортида такси хизматларини кўрсатиш бўйича ўтказилган тендерда 2017 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритиб келаётган “BOBUR DIYOR” компанияси ғолиб бўлди. Бу ҳақда UzNews нашри Uzbekistan Airports компаниясининг матбуот хизматига таяниб ёзади.

Компания автопаркида фақат бензинда ишлайдиган 3 йилдан ортиқ ҳайдалмаган  100 дан зиёд республикада ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар мавжуд.

“Бу Uzbekistan Airports акциядорлик жамиятининг аукцион доирасидаги асосий талабларидан бири эди”, — дейилади хабарда.

Компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ташувчи компания транспорт хизматларининг тўлиқ спектрини кўрсатиш бўйича 5 йиллик тажрибага эга, булар: аэропортлар ва темир йўл вокзалларида кутиб олиш/кузатиш; курьер орқали етказиб бериш; вакиллик хизматлари – VIP такси, микроавтобус ва автобусларда хизмат кўрсатиш.

Аэропорт йўловчиларини ташиш тарифлари, шунингдек, учиб келиш залида ўрнатиладиган такси стойкасининг дизайни транспорт компанияси томонидан Uzbekistan Airports компанияси билан келишилади.

Бу компания ҳақида нималар маълум

Компания 2017 йил март ойида рўйхатдан ўтган, устав капитали 1 млрд. сўм. Асосий фаолият тури – такси фаолияти.

Муассислар тенг қисмда (50%) Мақсудов Шерзодбек Жаҳонгирович ва Абдурахманова Феруза Ортиқбоевна ҳисобланади. Ўз навбатида Шерзодбек Мақсудов Red Bull МЧЖ, Rent-CRC МЧЖ, MS Service 01 таъсисчиси ҳам ҳисобланади. Феруза Абдураҳмонова эса BDI Advanced МЧЖнинг таъсисчиси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.