«Тошкент» аэропортини 31 йил олдин шаҳардан ташқарига чиқариш режалаштирилган
Тошкент аэропорти (ҳозирда Ислом Каримов номидаги) бундан 30 йил аввал шаҳар ташқарисига кўчирилиши режалаштирилган эди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 июлдаги қарорида кўзда тутилган. Бунга Anhor.uz нашри эътибор қаратади.
Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур қарор “Тошкент шаҳрида қулай экологик вазият яратиш, республика ташқи иқтисодий фаолияти кенгаяётган шароитда авиацияда ташишнинг ўсиб бораётган ҳажмини тўлароқ қондириш мақсадида” қабул қилинган.
“Тошкент” аэропорти Тошкентдан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноздан 12 километр шимолда жойлашган бўлиши керак эди. Бундан 31 йил муқаддам Тошкент вилояти ҳокимлигига уч ой муддатда Қозоғистоннинг Чимкент вилояти раҳбарияти билан аэропорт мажмуасининг бир қисмини ушбу мамлакат ҳудудида жойлаштириш масаласини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган эди.
«Музокаралар натижаларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан келишилмаган ҳолда «Новый» аэропортини қуриш учун ер участкаси ажратиб, танланган майдон ва унга туташ ҳудудда барча турдаги қурилишларни тақиқлаш».
«Новый» аэропортини лойиҳалаш ва қуриш бўйича бош буюртмачи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК бўлиши керак эди.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 1993 йил 1 октябрга қадар Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига кўчиришнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни таъминлаши, шунингдек, «Новый» аэропортини молиялаштириш ва қуришда иштирок этувчи хорижий компанияларни танлаш бўйича ишларни давом эттириши ва 1992 йил 15 декабргача таклифларни киритиши керак эди.
“Ўзбекистон Республикаси Ривожланиш истиқболларини прогноз қилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк», “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 1992 йил 25 декабргача конкрет пудратчиларга «Новый» аэропортини лойиҳалаш ва қуришни молиялаштириш бўйича таклифлар киритсин”, – дейилади ҳужжатда.
2022 йил ёзида Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева компаниянинг 2035 йилгача мамлакат аэропортларини ривожлантириш стратегиясида шаҳардан 30 км узоқликда янги Тошкент аэропортини қуриш ва уни халқаро хаб сифатида ривожлантириш таклиф этилгани ҳақида хабар берган эди. Uzbekistan Airports раҳбари Равшан Исмоилов 2020 йилда ҳам худди шундай режалар ҳақида маълум қилганди.
31 йил олдин ВМ нинг карорини бажарилмагани учун кимлар жавобгар булади энди? Бунга хам «муддати утди» кулланиладими?Дарвоке, уша пайтда ва ундан кейин бош вазир ким булган эди? ИАК миди? «Anhor.uz» Тошкент вилоятининг уша пайтдаги хокими ва уринбосарларидан интервью ташкил килса буларди. Чунки, бу хукуматнинг амалга ошмай колган карори эндиликда хам амалга ошиши даргумон-да!
Бошка вариантлар эндиликда булишини тасаввур килиш – бу кийин масала!