,

Тошкент автобуслари: Нарх ва сифат ҳақида аҳоли фикри

Foto: Anhor.uz

Тошкент шаҳар аҳолиси учун автобуслар жамоат транспорти тизимининг ажралмас қисми ҳисобланиб, ҳар куни минглаб йўловчилар манзилига етиб боришда улардан фойдаланади. Таҳрирятимиз томонидан эркин турда ўтказилган сўровнома натижалари Тошкент автобуслари, ундаги хизматлар, нархлар ва яратилган имтиёзлар ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилиш имконини берди.

Асиа-Плус нашрининг жорий йил 25-апрелда эълон қилган маълумотига кўра, Тошкент автобусларидаги йўлкира ҳақи Марказий Осиё пойтахтлари орасида энг арзони эканлиги таъкидланган. Жумладан:

  • Тошкент: $0,11;
  • Ашхобод: $0,12;
  • Душанбе: $0,17;
  • Остона: $0,20;
  • Бишкек: $0,35.

Пойтахтнинг марказий ҳудудларида олиб борган сўровларимизда қатнашганларнинг кўпчилиги автобуслардан мунтазам фойдаланишини айтди. Айрим респондентлар эса жуда кам ёки умуман фойдаланмаслигини билдирди. Сабаби улар метро ёки шахсий автомобилларидан фойдаланишади.

Шунингдек, респондентлар автобусларнинг санитария ҳолати, хавфсиз транспорт воситаси сифатида қандай қаралиши, хизмат кўрсатиш даражаси, ходимларнинг фаолиятини 10 баллик тизмида ўртача 7-8 балл билан баҳолади.

“Умуман олганда автобуслар хавфсиз, озода транспорт сифатида яхши, аммо баъзи, ёш чиптачиларнинг йўловчиларга нисбатан муомаласи қўполдек туйилади одамга, балки мулойимроқ бўлиш керакдир”, дейди респондентлардан баъзилари.

Ногиронлиги бўлган фуқаролар билан ҳам суҳбатлашдик. Уларнинг аксарияти автобуслардан кам фойдаланишини айтган бўлса-да, хизматдан мамнун эканликларини билдирди. Бу эса транспорт тизимининг инклюзив бўлиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини кўрсатади.

Сўровномамизнинг кулминацияси йўл ҳаққи ҳақидаги савол бўлди. Бугунги кунда Тошкент автобусларида йўлкира нақд тўловда 2000 сўм, электрон тўловда эса 1700 сўмни ташкил этади. Сўров натижаларига кўра, йўловчиларнинг кўпчилиги бу нархни “ўртача” ва қулай деган фикрда.

Йўловчилардан таклиф

Сўровномада иштирок этган аҳоли автобус хизматларини янада яхшилаш ва кўпроқ қулайлик яратилиши учун ўз фикрларини билдирди. Унда Янги йўналишларни жорий қилиш ва тунги автобус қатновларини йўлга қўйиш, баъзи ходимларнинг йўловчилар билан муомаласини юмшатиши мумкинлиги каби қатор фикрларни ўртага ташланди.

Респондентлардан тўпланган фикр ва муносабатлардан маълум бўлдики, Тошкентга кўрк бағишлаб, йўловчиларга сифатли, арзон, қулай ва доимий хизмат кўрсатиб келаётган жамоат транспорт тизими сабаб йўловчилар бекатда қолаётгани йўқ. Соғ-омон, ўз манзилларига етиб бормоқда.

                               Муаллиф: Илҳомжон Собиров

 

*Реклама ҳуқуқи асосида

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.