Тошкент халқаро аэропортида гул дўкони очилди
Тошкент аэропортининг учиб келиш зонасида Just Flowers гул салонининг филиали – Air Flowers номли гул дўкони иш бошлади. Майдони 17 кв.м бўлган ушбу павильон E-auksion.uz электрон платформасида кимошди савдосига қўйилганди.
Дўконда тайёр гулдасталар, алоҳида гуллар ва ўсимликлар таклиф этилади, уларни мижознинг илтимосига биноан флорист тўплаши мумкин. Гулларнинг янгилигини сақлаб қолиш учун тегишли ҳаво ҳарорати бўлган махсус хона кўзда тутилган. Бундан ташқари, дўконда юмшоқ ўйинчоқлар, қутилар ва совғаларни ўраш материаллари ҳам мавжуд.
Аэропортдаги барча савдо нуқталари каби гул дўкони ҳам 24 соат ишлайди ва тўловларни нақд пул ва банк карталарида қабул қилади. Бундан ташқари, учиб келиш зонасида қаҳвахона, банкоматлар ва мобил қурилмалар учун зарядлаш станцияси мавжуд.
Шарҳлар