Тошкент халқаро аэропортида “Taxi Airport Tashkent” фаолият бошлади

Фото: Бобур Каримов / www.anhor.uz

Uzbekistan airports автотураргоҳларини реконструкция қилиш доирасида инсон иштирокисиз кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини берувчи автотураргоҳ тизимини харид қилди. Тўлов онлайн касса терминалида нақд пулда, шунингдек, банк карталари ва мобил тўлов иловалари орқали қабул қилинади. Шунингдек, тизимда автотураргоҳда жойни олдиндан банд қилиш ҳамда масофадан туриб тўловларни амалга ошириш имконини берувчи мобил илова ҳам бўлади. Бунга қўшимча, «Тошкент» аэропорти автотураргоҳларлари электромобилларни қувватлантириш шоҳобчалари билан жиҳозланади, уларни ўрнатиш ва созлаш Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити якунланганидан сўнг бошланади. Автоматлаштирилган автотураргоҳни тўлиқ ишга тушириш 2022-йил октябрь ойига мўлжалланган. Унгача автотураргоҳлар синов режимида ишлайди.

Тошкент аэропортида махсус аукцион ғолиби деб топилган компания такси хизмати иш бошлади. Taxi Airport Tashkent стикерлари туширилган катта ва кенг юкхонага эга янги автомобиллар келиш зали чиқишида турибди. Йўловчилар учун компания бир нечта тарифларни жорий қилди.

Фото: Бобур Каримов / www.anhor.uz

Фото: Бобур Каримов / www.anhor.uz 

Мижозлар учун биринчи навбатда «комфорт» тарифидаги автомобиллар таклиф этилади. Бошқа тарифлардаги автомобиллар эса иккинчи навбатда туради ёки йўловчининг илтимосига биноан хизмат кўрсатилади. Иккинчи ва ундан кейинги навбатлардаги автомобиллар нархи ва даражасини мижоз эркин танлаши мумкин. Бу борада, Taxi Airport Tashkent хизмат кўрсатиш корхонаси мутассадиларидан Сухроб Мухсинов фикрлари билан қизиқдик.

– Учиб келгач, йўловчи терминалга киради, марказдаги пештахтамизни кўради ва бизга мурожаат қилади. Мижознинг манзилигача бўлган йўл ҳақини ҳисоблаб чиқамиз, агар у шу нарҳга рози бўлса, унга чек берамиз, у билан йўловчи биринчи қаторда кутиб турган машинага ўтиради. Биринчи қатордаги автомобиллар «комфорт» синфига эга. Иккинчи қаторда мижоз люкс, бизнес ва премиум тоифадаги автомобилларни танлаши мумкин. Аэропорт талабларидан келиб чиққан ҳолда, автомобиллар янги ва фақат бензинда юради, ҳайдовчилари юқори малакали. Такси нархлари бензин нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Такси паркида 100 дан ортиқ комфорт, люкс, бизнес ва премиум тоифадаги автомобиллар мавжуд. Хорижий мамлакатларда бундай хизматлар узоқ вақтдан бери амал қилади, дейди Сухроб Мухсинов.

Сухроб Мухсинов – “Taxi Airport Tashkent” хизмат кўрсатиш корхонаси молия бўлими раҳбари

Шунингдек, йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида учиб келиш зали олдида 175 ўринли янги автотураргоҳ қурилиб, мавжуд 122 ўринли автотураргоҳ реконструкция қилинган. Умуман олганда, аэропорт олди ҳудудининг янги лойиҳасига асосан автотураргоҳлардаги жойлар сони 187 фоизга – 336 тадан 630 тагача кўпайтирилган. Кетиш ва келиш заллари орасидаги ёпиқ автотураргоҳ меҳмонхонага ва меҳмонхонадан ташишни амалга оширувчи туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун ажратилиши белгиланган.

Фото: Бобур Каримов / www.anhor.uz

Учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳ сиғими 214 тадан 333 тага кенгайтирилди. Соябонлар ва савдо шохобчалари олиб ташланиши, шунингдек, автобуслар ва таксилар учун юриш линиясининг қайта конфигурацияси ҳисобига ушбу ҳудуд кенгайтирилиб, йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчилар учун эса терминалнинг ўзида шароитлар яратилмоқда.

Фото: Бобур Каримов / www.anhor.uz

Фото: Бобур Каримов / www.anhor.uz

Қайд этиш жоизки, терминал олдига кириш фақат Taxi Airport Tashkent хизмати учун мумкин бўлади. Бошқа барча таксилар, шу жумладан агрегаторлар орқали ишлайдиган таксилар автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин бўлади. Йўловчи ўз ҳайдовчисини тезда топиши учун узоқдан кўринадиган катта, такси ва йўловчининг учрашадиган жойи эканлигини кўрсатиб турувчи белги ўрнатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.