Тошкент кўчаларига иккита трамвай йўналиши қайтарилади: улар “шовқинсиз” бўлади

Источник: Ко дну/Telegram

Тошкент шаҳрида трамвай ҳаракатини тиклаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш август ойида якунланиши режалаштирилган. Бу ҳақда халқ депутатлари пойтахт кенгашининг 15 июль куни бўлиб ўтган сессиясида шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилди, деб ёзади “Фергана” нашри.

Унинг сўзларига кўра, трамвай чоксиз рельслар билан “шовқинсиз” бўлади, техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқишга хорижлик мутахассислар жалб этилади.

“Президентга икки йўналиш бўйича таклифларни тайёрлаяпмиз. Биринчиси, ТТЗ массивидан Шимолий вокзалгача, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Иккинчи йўналиш эса Чилонзор кийим-кечак савдо мажмуаси, яъни “Ипподромдан” Шимолий вокзалгача”, — деди у.

“Нега биз бу икки нуқтани танладик? Ушбу икки пункт орқали Тошкент вилоятидан шаҳарга катта йўловчилар оқими кириб келади. Ушбу транспорт оқимининг кириб келишига йўл қўймаслик учун биз бу ерда [метро йўналишлари] такрорламайдиган трамвай йўналишларини белгилаяпмиз”, — деди Анвар Жўраев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.