Тошкент марказидаги янги йил арчаси бюджетга 1,5 млрд сўмга тушди

Фото: kun.uz
Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси Юнусобод тумани, Истиқлол кўчаси бўйлаб, Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнидаги майдонга бош арчани ўрнатиш учун MEDIA GLOBE МЧЖ билан 1 535 358 188 сўмлик шартнома тузган. Бу давлат харидлари портали маълумотларидан маълум бўлди.
Шартнома тўғридан-тўғри, тендерсиз тузилган.
Юридик шахслар реестрига кўра, MEDIA GLOBE МЧЖ 175 млн.сўм устав капиталига эга, таъсисчиси Зуфаров Жаҳонгир Хайруллаевич (100%). Компаниянинг асосий фаолияти бошқа тоифаларга киритилмаган бошқа ахборот хизматлари фаолиятидир.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар