Тошкент метрополитени 2022 йилда Россиядан 56 та вагон сотиб олишни режалаштирмоқда

Источник: Anhor.uz

Тошкент метрополитени янги йилда Россиянинг “Метровагонмаш” корхонасидан яна 14 та таркиб харид қилишни режалаштирган. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда, деб ёзади “Спутник” нашри.

«Вагонлар паркини янгилаш дастури ишлаб чиқилган. 2022 йилда яна 56 та вагон сотиб олишни режалаштиряпмиз, Россиядан тушган таклифлар кўриб чиқилмоқда», — дея қайд этади метрополитен вакили.

Қайд этиб ўтамиз, Тошкент метрополитенида 2021 йилда йўловчилар сони сезиларли даражада ошган. Хусусан, 2020 йил ҳисобида “Тошкент метрополитени”да кунлик йўловчи ташиш ўрта ҳисобда 250-300 мингни ташкил этган бўлса ҳозирги кунга келиб 380-420 минг йўловчини ташкил этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.